жонлан
билан улашинг
1. Ҳаёт белгиларини кўрсатмоқ; тетикланмоқ, бардам бўлиб қолмоқ; тирилмоқ. Баҳор — табиат жонланадиган фасл.
-
Кунлар анча узайиб қолди, ҳавонинг ҳарорати кун сайин кўтарилиб, борлиқ мавжудот жонлана бошлади. Газетадан
-
Эрталаб қишлоқ аҳолиси, баҳор қуёшининг дастлабки илиқ нуридан жонланган жониворлар сингари, ўрмалаб, кўчага чиқа бошлади. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
2. Енгил тортиб, ҳаракатга, жўшга келмоқ; руҳи кўтарилмоқ, руҳланмоқ.
-
Кумуш сесканиб ўзига келди. Ҳушдан ажралаёзган бечоралар [қутидор, Офтоб ойим] бу ҳолдан сўнг бир оз жонлангандек бўлдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
У севгилиси қўлидан ўзига оби ҳаёт ўтгандек жонланди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Гавжум, серфайз бўлмоқ.
-
Кундуз соат бирлардан кейин тўйхона жонланиб қолди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Кимсасиз, ўлик кўринган дашт одамлар билан жонланиб кетди. Мирмуҳсин, Меъмор
4. Равнақ, ривож топмоқ, юксалмоқ, олға босмоқ.
-
Ишлар жонланиб кетди.
-
Жўрахон раҳбарлигида ҳаваскорлик тўгараклари, спорт ишлари жонланди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
5. Қизғин тус олмоқ, қизимоқ.
-
Суҳбат жонланди.
6. Намоён бўлмоқ, гавдаланмоқ.
-
Касал чолнинг сарғайиб кетган юзи, муштдеккина гавдаси Шерзоднинг кўз ўнгида тағин жонланди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор.
-
Кўзи олдида Даша хола жонланди. С. Кароматов, Олтин қум
ЖОНЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JONLAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жонлан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар