жонсарак
билан улашинг
1. Саросимага тушган, эсанкираган, гангиб қолган; безовта.
-
[Мансур:] Мағрур Алишернинг сувдан чиқариб ташланган балиқдай жонсарак, ини бузилган қушдай безовта бўлиши қасос билан тўлган юрагимга тасалли беради. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Олдинги позицияга илк қадам қўйиб, ҳар нарсадан ҳадиксирагандай, теваракка жонсарак ва ожиз қарайдиган янги жангчилар орасида [Бектемир] ўзини пихини ёрган хўроздай сезар эди. Ойбек, Қуёш қораймас
2. кўчма Сира бекор ўтирмайдиган, доим ўзига иш топиб ғимирлаб юрадиган, тинчимайдиган; серҳаракат.
-
Ҳозир ўша жонсарак тана жим, ўша чевар қўллар бедармон. И. Раҳим, Ихлос
-
У [Ў. Зокиров] овқатини ҳам юриб ейдиган жонсараклардан. Газетадан
ЖОНСАРАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JONSARAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жонсарак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар