жонон
билан улашинг
1. от Жуда гўзал, зебо, қадди-қомати келишган аёл; нозанин.
-
Кўзим нури, латофатли на хуш озода жононсан, Нечук ҳам яхши жононсан, менинг жисмим аро жонсан. Ҳабибий
2. сифатдош Жуда яхши, гўзал, ширин, ёқимтой; ўйноқи; аъло.
-
Жонон йигит.
-
Шаҳримиз кўркидир жонон болалар. Ғ. Ғулом
-
Айтсам, дўстлар, шу туни Бўлиб ўтди жонон тўй. З. Диёр
-
Ҳой қушлар, жонон қушлар, Келинг, чертай бирга тор. Ғайратий
-
Кулгиси чиройли экан, жонон чинни чертилгандай бўлди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
3. Яқин кишиларга мурожаатда ҳурмат ёки кесатиқ маъносини, бегоналарга нисбатан эса хушомадни билдиради.
-
— Жонон, — деди у, хотинининг бошини силаб. А. Қаҳҳор, Сароб
4. Жонон (хотин-қизлар исми).
ЖОНОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JONON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ЖОНОН сўзига берилган маънолар
жонон сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
жонон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing