кадр
билан улашинг
1. Киноплёнка ёки фотоплёнкадаги алоҳида-алоҳида суратлардан бири; битта сурат, якка расм.
-
Кунлар кино лентасининг кадрлари сингари бир-биридан фарқсиз, аммо ҳаётда янгидан-янги манзаралар вужудга келтириб ўтар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
2. Кинофильмнинг айрим бир кўриниши, битта эпизоди.
-
Бадиий фильм кадрлари.
-
Маҳди дастлабки кадрни кўриши билан бир тўлғанди, ўрнидан турмоқчи бўлди. С. Сиёев, Ёруғлик
1. Корхона, муассаса ва шу кабиларнинг махсус тайёргарликка эга бўлган хизматчи, ишчи ва ходимлари.
-
Кадр етказиб бермоқ. Кадр тайёрламоқ. Ҳамма нарсани кадрлар ҳал қилади.
-
— Бу киши шунақа, ўртоқ Тўқсонов, — деб тўнғиллади Тожибой, — Илмим бор кадрман деб, бизниям назарга илмайди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. ҳарб. Ҳақиқий хизматдаги командирлар ва оддий аскарлар таркиби.
кадр сўзи қатнашган жумлалар:
Кадрлар бўлими
КАДР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KADR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кадр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар