камсит
билан улашинг
1. Қадр-қийматини пастга туширмоқ; паст, арзимас, айбли қилиб кўрсатмоқ, ерга урмоқ.
-
Бировни иккинчи бир одам олдида ҳар хил мазах гаплар билан камситиш унинг [Араббойнинг] энг яхши кўрган одатларидан эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
[Юсуфбек ҳожи:] Мендан сўрасанг, Марғилондаги на қудамиз ва на келинимизни ҳеч бир важ билан камсита олмаймиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Камайтирмоқ, бузмоқ.
-
Бу ўзгаришлар унинг [Кумушнинг] ҳуснини, латофатини бир зарра ҳам камситмади, балки ўн қайта оширган эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Ҳуқуқини чекламоқ, тенг ҳуқуқлиликдан маҳрум қилмоқ.
КАМСИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAMSIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
камсит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing