меъда
билан улашинг
Кишининг овқат ҳазм қилиш аъзоларидан бири; ошқозон ҳазм йўлининг қизилўнгачнинг пастки учи билан ўн икки бармоқли ичакнинг бошланиш қисми оралиғида жойлашган кенгайган қисми.
-
Саккиз-тўққиз ойлаб қовун кўрмаган меъдага одатдан ташқари кўп тиқилган янгилик ўз ишини қилади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Лола сайли киши дилидаги ғуборни йўқотур, равоч меъдани тозалайди. Мирмуҳсин, Меъмор.
меъда сўзи қатнашган жумлалар:
Меъдага(зиғир ёғдек) тегмоқ (ёки урмоқ)
-
[Мулларўзи:] Ҳозир бу бойваччангиз ҳам меъдага зиғир ёғдек тегиб турибди. Ҳамза, Майсаранинг иши
-
Энг яхши китобни ҳам қайта-қайта ўқиш кишининг меъдасига тегади. Б. Раҳмонов, Олтин одамлар.
Меъдага ўтирмаслик
-
Мени пахта тортадиган катта тарозига қўйдилар. Бу иш менинг меъдамга ўтирмади. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
Сассиқ меъда айн. сассиқ кекирдак
-
— Эй тақсирим, сассиқ меъда бўлиб қолдим-ку, — дебди. Олтин бешик.
Терида оқ ёки рангли доғлар ҳосил қиладиган касаллик.
МЕЪДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MEʼDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
меъда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар