карахт
билан улашинг
1. Ҳис-сезгиси ўлик; ҳаракатсиз, қотиб қолган.
-
Назокатнинг карахт вужудида томирларга қон югургандек бўлди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
-Қўл майиброқ, ўғлим — деди чол Сидиқжонни хижолатдан чиқариб, —
-
мана шу ўнг қўл карахт. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Қалби дод, дод, деб фарёд солар, аммо йиғлай деса, кўзига ёш келмади, сўзлай деса, тилига сўз келмади — вужуди карахт бўлиб қолган эди. С. Анорбоев, Оқсой
2. кўчма Эс-ҳушини йўқотган, ҳушсиз.
-
Шарофат Анзират холанинг остонасидан ичкарига қадам босганда, заҳарга тўлган чаёндек, ўз заҳаридан ўзи карахт эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Мудҳиш хабар Бобурни жимжит қилиб қўйди. У карахт бир аҳволда кийинди. Отига минди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
КАРАХТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KARAXT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
карахт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан КАРАХТ сўзига берилган маънолар
карахт сўзига янги изоҳ қўшинг