карам
билан улашинг
Полиз экини, резаворнинг бир тури ва шу экиннинг барглари ўрамидан ҳосил бўлган боши, ҳосили.
-
Карам кўчати. Карам тузламоқ. Карам шўрва. Карам дўлма.
-
Бутун оиласи бу ерга помидор, пиёз, редиска, карам ва ҳоказо резавор экиб, мумкин қадар элдан бурунроқ бозорга чиқариб, пул қилишга тиришар эди. Ойбек, Танланган асарлар
китобий Марҳамат, мурувват, ҳиммат.
-
[Шоҳмурод:] Тангрининг карамига сиғиниб, уларни Астробод томонга жўнатдим, Худойим лутф қилса, бирон иш қилиб келарлар. С. Айний, Қуллар
-
Меҳнатда бўлур аҳли замоннинг карами, Ҳам дабдабали тўй-у иморат, ҳашами. Ҳабибий
карам сўзи қатнашган жумлалар:
Карам қилмоқ (ёки айламоқ, этмоқ)
-
Эй кўзлари хуморим, Карам қил, бунча куйдирма, Куйди сабр-у қарорим, Дилим куйгунча куйдирма. Т. Тула.
КАРАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KARAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
карам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар