карта
билан улашинг
1. Ер сатҳининг, бошқа осмон жисмлари ёки осмон гумбазининг қоғоз, тахта каби текисликка чизилган шартли тасвири; харита.
-
Географик карта. Маъмурий-сиёсий карта. Юлдузлар картаси.
-
Олимлар карта — дунёнинг фазовий, тасвирий образидир, деб таъриф беришган. Фан ва турмуш
-
Жонажон ўлкамиз ва нотаниш юртларни ўрганиш мақсадида карта бўйлаб қанчадан-қанча саёҳат қилганмиз. Фан ва турмуш
2. Ҳар бири ўзига хос ранги, тасвири, холи, очкоси билан фарқланувчи тўғри тўртбурчак шаклидаги ўйин қоғозлари дастаси ва улар воситасида бўладиган ўйин; қарта.
-
Баъзан картани беш киши бўлиб ўйнашарди. Ё. Ҳайимов, М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот
-
Поезд Янгийўлдан ўтмасданоқ ёнверидаги купеда кетаётган кишилар Салимхонни кўриб қолишиб, бирин-сирин кириб, купе тўлди. Карта ўйини бошланиб кетди. Мирмуҳсин, Умид
3. Бирон-бир маълумот(лар) билан тўлдириладиган бланк, варақа.
-
Санатория-курорт картаси.
4. махс. Ичида магнитли ахборотлар ёзилган ва турли ҳисоб-китоблар учун фойдаланиладиган тўғри тўртбурчак шаклидаги гувоҳнома, ҳужжат.
-
Кредит картаси.
Ернинг, даланинг алоҳида, тўғри тўртбурчак шаклида ажратилган бўлаги, бир бўлак дала.
-
Трактор бригадаси бугун Ширинбулоқ участкасидаги сўнгги карталарнинг шудгорини тамомлайди. Й. Шамшаров, Орзигул Тўрабоева
КАРТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KARTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
карта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар