Izoh.uz сайтида кенг сўзининг изоҳи ва маънолари

кенг

сф

1. Ичи, ич ҳажми, сиғими, сатҳи катта.

  1. Кенг уй. Кенг майдон. Кенг пайкал. Топ жойда ош егандан кенг жойда мушт еган яхши. Мақол

  2. Ичкари-ташқари данғиллама ҳовли. Ичкари ҳовлининг саҳни кенг. Ойбек, Танланган асарлар

  3. Одамлар саҳнга кенг давра қуриб ўтирдилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  4. Тоғ этагин тутиб ётар кенг пахтазор. Гулдаста

2. Эни, кўндаланг ўлчами катта; энли, сербар.

  1. Кенг йўл. Кенг дарё. Кенг баргли ўсимликлар.

  2. Орасидан қўқонарава бемалол юрадиган кенг, узун ишкомлар икки танобдан ортиқроқ ерни ишғол этган. Ойбек, Танланган асарлар

3. Ўлчами мўлжалдагидан катта; катта келадиган, бемалол сиғадиган (кийим ва унинг қисмлари ҳақида).

  1. Кенг тўн. Кенг шим. Кенг енг.

  2. [Мингбоши] Кенг, оппоқ сурп яктагининг барларини икки ёққа ёйиб, секин-секин лапанглаб борди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

4. Тарқалиш, қамров доираси катта; кўп нарсани ўз ичига олган.

  1. Кенг имкониятлар яратмоқ. Кенг истеъмол моллари. Ишнинг кўлами ниҳоятда кенг.

  2. Муҳокама қилинган масала юзасидан кенг қарор қабул қилинди. Газетадан

  3. Актриса ўз қаҳрамонини кенг фикрли, салобатли, ишчан, олижаноб иффатли аёл сифатида тасвирлайди. Газетадан

5. кўчма Меҳр-мурувватли, яхшиликни аямайдиган, кўпчиликка бирдек муносабатли.

  1. Кенгга кенг дунё, торга тор дунё. Мақол

  2. Холам кўли очиқ, кенг, Овқатни улашар тенг. Қ. Муҳаммадий.

кенг сўзи қатнашган жумлалар:

Феъли (ёки кўнгли) кенг

айн. Кенг 3.
  1. Валижон деган вакилимиз феъли кенг одам эди-да. С. Абдуқаҳҳор, Санамай саккиз дема

  2. Кўнгил кенг бўлса, ҳужра ҳам саройдай. Газетадан

Юраги кенг

1. Унча-мунчага ғам емайдиган, ташвиш тортмайдиган.
  1. Юрагингиз мунча ҳам кенг бўлмаса, кўзингизга уйқу келганига ҳайронман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

2. айн. Феъли кенг.
  1. Аҳмаджон командирнинг машқ қилдиришга шошилмаганидан ҳам кўра, дам олишга ижозат берганига ҳайрон бўлиб, мунча ҳам юраги кенг одам экан! деб қўйди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз


КЕНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KENG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
618
Сўзнинг тескари ёзилиши
гнек
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
374

кенг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

кенг сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, кенг сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+