киноя
билан улашинг
1. Масхаралаш, кулиш учун асл маъносидан бошқа, мажозий маънода айтилган сўз, гап; қочирим, истеҳзо, пичинг, кесатиқ ифодаси.
-
— Хўш, сизча нима қилиш керак, ўқимишли акам! — деди киноя билан Йўлчи. Ойбек, Танланган асарлар
-
Саодатхоннинг юзидаги жиддийлик ўрнини ғалати, кинояга ўхшаган табассум эгаллади. С. Зуннунова, Янги директор
-
-Норбоевамисиз? Меҳнатдан қочиб келибсиз-да, синглим, —
-
Унинг кўзойнак орқасидаги кўзлари киноя билан қисилди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Шоди Мударрисович илжайиб турар, сўзларида ҳазил аралаш киноя оҳанги бор эди. Д. Нурий, Осмон устуни
2. ад. Услубий восита: бадиий асардаги инкор этиш усулларидан бири бўлиб, бирор шахс ёки нарса устидан кесатиқ, қочириқ воситасида яширин кулишдан иборат.
КИНОЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KINOYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
киноя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар