белгила
билан улашинг
1. Белги қўймоқ; белги, аломат қўйиб, таниқли қилмоқ, ажратмоқ.
-
Ислоҳотда ўзимга теккан ерни белгилаб, қозиқ қоққанимда кўп нарсаларни мўлжаллаб қўйган эдим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Бирор шартли аломат, ишора билан ифодаламоқ.
-
Номаълум сонни х билан белгилаймиз. Буйруқ мазмунини ундов белгиси билан белгиламоқ.
3. Бирор хусусияти, кўриниши ва шу кабиларга асосан аниқламоқ, фарқламоқ.
-
Қирқ ёшлардаги бир киши кирди. Қодир бу одамнинг афтидан касб-корини белгилай олмади. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
4. Олдиндан чизиб, режалаб, тайин қилиб қўймоқ.
-
-
Ҳукуматимиз Наврўз кунини дам олиш куни этиб белгилади. Газетадан
-
Соат олтига белгиланган тўй соат ўндан ошганда бошланибди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Йиғилиш жуда қисқа бўлганига қарамай, одамлар белгиланган вақтдан анча эрта тўпландилар. С. Кароматов, Олтин қум
5. Бирор мақсад учун мўлжалламоқ, танламоқ, кўзлаб қўймоқ.
-
[Ҳасанали] Миниб кетиш учун Қутидорнинг саман йўрғасини белгилади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Холида анча айланиб юрди. Ит боғлайдиган жойни ўзи белгилади. С. Аҳмад, Сайланма
6. Ишга, мансабга қўймоқ, тайинламоқ.
-
Директор қилиб белгилади.
-
Мусулмонқул қўй каби ювош Тошкент ҳокими Саримсоқбекни ўлдириб, ўрнига Азизбекдек золимни белгилади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Ҳусайн Бойқаро] Жилонғорга Валибекни, Мирзойи Кичик ҳам Ислим барлосни сардор белгилади. Ойбек, Навоий
БЕЛГИЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BELGILA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
белгила сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар