белги
билан улашинг
1. Таниб олиш, кўрсатиш ёки фарқлашга хизмат қилувчи нарса; нишон, аломат; тамға.
-
Йўқолган боланинг белгилари. Фабрика белгиси. Белги қўймоқ. Белги солмоқ.
-
Белги бўлса, йўлдан адашмас, Ақл бўлса, сўздан адашмас. Ақл ақлдан қувват олади
-
Яхши хотин белгиси — хиром қилар терини, Ёмон хотин белгиси — ерга букар эрини. Мақол
-
Инсонликнинг энг дастлабки белгиси меҳнатсеварликдир. Газетадан
2. Бирор маъно, мазмун ёки миқдор ифодалайдиган график аломат, ишора.
-
Сўроқ белгиси (тилшунослик). Тенглик белгиси (математика). Нота белгилари. Тиниш белгилари (тилшунослик)
-
Кирди-ю, эшик олдида сўроқ белгиси бўлиб тураверди. Ёшлик
-
Олисда оқ қовурғали улкан кемалар кўринади. Ундан берироқда чекловчи белгилар — қизил байроқчалар липиллаб турибди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
3. Нарса, воқеа-ҳодисаларнинг ўзига хос хусусияти, сифати.
-
Буюмларнинг сифат ва хусусиятлари логикада белгилар деб аталади. Логика
-
Гапда отнинг бирор белгисини билдириб, “қандай?“, “қанақа?“, “кимнинг?“, “ниманинг?“, нечанчи? каби сўроқларга жавоб бўлиб келган иккинчи даражали бўлак аниқловчи деб аталади. Ўзбек тили дарслиги
4. Ички кечинма, ҳолатдан, касалликдан далолат берувчи ташқи аломат; рамз.
-
Сукут — розилик белгиси. Мақол.
-
Бахт белгиси — билим. Мақол
-
Содда муомала яқинлик ва меҳрибонлик белгисидир! А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
[Гулнорнинг] Думалоқ қора кўзларида яширинган алам-ҳасрат белгисини Адолат дарров пайқаб олди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Раъно табассум билан жавоб берди ва унда бир оз қизариниш белгиси бор эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Эрининг бу жасоратига қарши Офтоб ойимнинг юзига ризосизлик белгиси чиқди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Касалликнинг [тепкининг] асосий белгиларидан бири қулоқ атрофи ва жағ суякларининг оғришидир. Саодат
БЕЛГИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BELGI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
белги сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар