белбоғ
билан улашинг
1. Белга боғланадиган, тўрт-бурчак рўмол шаклидаги гулли ёки гулсиз, четлари тикилган мато парчаси; қийиқ, қийиқча.
-
Шоҳи белбоғ.
-
Нозим Зуҳранинг бошини аста силаб, ўз кўз ёшини белбоғи учига артди. Гулдаста
-
У дўпписининг жиягини қайтариб, шоҳи белбоғ билан боғлаб олган эди. К. Яшин, Ҳамза
2. Умуман белга белбоғ каби боғланадиган нарса.
-
[Шарофат:] Эшигимизга увада тўн-у чилвир белбоғ билан келган эдинг. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Ҳар нарсанинг ўрта белидан ўтган фаразий чизиқ ёки ҳалқа; экватор.
-
Энди биз Ернинг белбоғидан ўтдик, Жанубий яримшарга кирдик. Ҳ. Ҳасанов, Экватордан ўтганда
-
Бу ердан ўтибди ернинг белбоғи, Беқасам тўн демак бу рангин диёр. А. Орипов
4. кўчма Қувват, мадор, кўмакдош.
-
Ошнам — белбоғим. Қанотли сўзлар
-
— Нега ташлаб кетаман буни, — деди кампир, келиннинг сўзини рад қилиб, — Белимнинг белбоғи энди бу. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Мен бораман элимга, алла, болам, Белбоғлар бергин белимга, алла. Бойчечак
белбоғ сўзи қатнашган жумлалар:
Белбоққа ёлчимаслик
-
Бўзчи белбоққа ёлчимас, кулол — мўндига: эшитганмисан? Ойбек, Танланган асарлар
-
Водопровод бор-у, бўзчи белбоққа ёлчимас дегандек Қоратепа, Панжикент кўчаларидаги кранларда сув йўқ. Муштум
Белбоғ ечилмай
-
Сиз тикилган иш белбоғ ечилмай битади. Ҳаммага қоронғи бўлса ҳам, менга аён. Ҳамза, Танланган асарлар
Белингда белбоғинг борми?
-
[Хонзода Ғофирга:] Белингда белбоғинг борми? Қандай шарманда, худо урган эркаксан? Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Одамларни ҳашарга айтиб қўйдим. Белида белбоғи бори келаверади. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
БЕЛБОҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BELBOG‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
белбоғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing