кира
билан улашинг
1. Бирор жойга бориш ёки бирор юкни олиб бориб бериш учун арава, машина ва шу кабиларни ёллаш, ёлланиш.
-
Туяларимдан кўнглим тўқ бўлгани учун уларни кирага юбордим. С. Айний, Куллар
-
уч соябон арава, олти отни кирага олиб, катта карвон кетидан юришни гаплашишди. Мирмуҳсин, Меъмор.
2. сўзлашув тили Бадал, эваз.
-
Холбеканимен кўрсатсам, тўражон, Кирасига не берасан ўзима? Кунтуғмиш
3. Кира ҳақи, кира пули.
-
Марғилондан, ҳатто Қудратулла қорини ҳам йигирма беш шогирди билан чақиртирибди. Бориш-келиш кираларини ҳам бой ўз устига олибди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Иккала машина ҳам якка тартибда уй-жой қурувчиларга сув ташиш ва кира ишлаш билан банд бўлмоқда. Қ. Собиров, Баъзи майда-чуйдалар
кира сўзи қатнашган жумлалар:
Кира қилмоқ
-
— Биз ҳам, отам иккимиз, иккита нор туяни кира қилиб, карвонга уландик, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча. ;
-
Қўлга тушсанг кира қиляпсан, деб молияга ёзиб беришдан ҳам тоймайди булар. С. Анорбоев, Оқсой
КИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар