1. Фикрлаш, сўзлаш ҳамда ижтимоий меҳнат жараёнида қурол ясаш ва ундан фойдаланиш қобилиятига эга бўлган жонли мавжудот, зот; одам, инсон.
Тил кишиларнинг ўзаро алоқа қуролидир.
Кишининг руҳий ҳолати ва иш қобилияти муайян ритмга бўйсунишини одамлар аллақачон пайқашган. Газетадан
Унинг юқори қисмидаги тугмачани боссангиз, тешикдан махсус узунликдаги электромагнит тўлқинлар чиқиб, киши миясининг ухлатувчи марказига таъсир кўрсатади. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
Зайтун дарахтининг турган-битгани киши организми учун фойдали. Газетадан
2. Инсониятга мансуб зот, шахс, одам.
Обрўли киши. Хушомадгўй киши. Оиламизда тўрт киши бор. Ҳар қандай киши. Олижаноб киши. Кишилар тўдаси. Беш кишидан иборат комиссия,
Новча киши шофёр узатган папкани қўлтиғига қистирди-ю, катта-катта одим ташлаб, тезда шерикларига етиб олди. А. Обиджон, Акант қарағай Гулмат
Эй, бу ота Шариф тарронинг жанозасида Отамурод қорининг ёнида қуръонни шариллатиб ўқиб ўтирган киши-ку! С. Сиёев, Ёруғлик
Киши яхши кўрган одамини, минг ўраб ташланмасин, битта қилиғидан билади. Мирмуҳсин, Меъмор
3. Умуман, балоғат ёшидан ўтган шахс; катта ёшли одам.
Аёл киши. Эркак киши,
— Ёшинг йигирма бешга қараб боряпти, — деди онаси ҳамон ўша титраган товушда, —
хотин киши ўттизга кирса ўтин бўлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
У камгап, бировга аралашмайдиган киши эди. С. Аҳмад, Юлдуз
Кабинетдан гражданча кийимдаги новча киши, орқа эшикдан эса учта милиционер тушиб келди. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
4. Ўзга,- бегона шахс, биров.
Киши юртида хон бўлгунча, ўз юртингда гадо бўл.
Жиян, ақлинг бўлса, кишининг бир тийинига хиёнат қилма. Ойбек, Танланган асарлар
5. с. т. эск. Шариатга биноан, балоғатга етган хотин-қизлар юзини, ўзини кўрсатмаслиги керак бўлган бегона эркак.
Қўрғон эшигидан аёл овози эшитилди: — Нима керак? — Мунда кел! — чол қўли билан имлади. — Киши бор-ку — Қариндош, Хушрўйнинг ўғли, — деб тушунтирди чол. Ойбек, Танланган асарлар
6. Таъкид ифодалайди.
Афсуски, кундалик турмушимизда баъзан бунинг аксини кўриб, ўксинасан киши. Муштум
Ёмғирда ювилган тротуарларда юрсанг, шунчалик енгил тортасанки, имтиҳонларни ҳам стипендия ташвишини ҳам унутиб юборасан киши. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Кишидан қочмоқ
Киши билмас
Жуда ҳаяллаб кетишди-ку. Киши билмас бориб келмайсанми, ука? [деди Мансур]. З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
Ҳар бир ҳаракатингни киши билмас айғоқчи кузатади. К. Яшин, Ҳамза
КИШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KISHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.