китоб
билан улашинг
1. Маълум матнли варақлардан иборат, жузлаб тикилган, муқоваланган, ҳажми 48 саҳифадан кам бўлмаган босма (қадим қўлёзма ҳам) асар.
-
Китоб магазини. Китоб савдоси. Китоб нашр этмоқ. Шеърий китоб. Геологияга оид китоб. Шахматга оид китоб.
-
Аҳмад Ҳусайн китобларни саралаб, чамаданга жойлади Ойбек, Нур қидириб
-
Ҳозир отага қарашиб турибман: чойхўрларга газета, китоб ўқиб бераман. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Китобнинг муқоваси куркам, китобхон уни қўлга олиши билан баҳридили очилиб кетади. Газетадан
2. Умуман, маълум шахс, воқеа-ҳодисага ва бошқаларга оид тугал, одатда, нашр этишга (китоб бўлишга) мўлжалланган асар.
-
— Бу яқинда катта китобни ёзиб тугатади, — дея давом этди Завқий. К. Яшин, Ҳамза
-
Тез кунда довруғим оламга ёйилиб кетса-я менинг ҳақимда ҳам китоблар ёзишса-я. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
КИТОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KITOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
китоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар