кўмма
билан улашинг
1. шева Ханжувар.
-
Кўмма қилиб экмоқ.
-
[Ғўза кўчатини] Болалар лой-пойи билан кўчириб ва бўлтак ерга қатор кўммалар очиб ўтқаздилар. Н. Сафаров, Замон
2. Ерга кўмиб ўрнатилган.
-
Кўмма устунлар.
-
Саҳнини янтоқ босган яланг ҳовлида иккита ёғоч каравот, ўртага кўмма стол ясалган, унинг атрофига қўлбола табуреткалар қўйилган эди. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
3. Одатда кўмиладиган, кузда кўмиб, совуқдан сақланадиган (мевали дарахтлар ҳақида).
-
Кўмма анор. Кўмма ток. Кўмма қилмоқ.
4. Чўғга (ўтга) кўмиб тайёрланадиган, пишириладиган.
-
Қўй сути, қўй мойига Упадекунни қориб, Йилтиллама хамирни Қўш това аро солиб, Кўмма қилади дарров, Шувоқ илдизин ёқиб. Қ. Муҳаммадий.
-
Бобо бўлар хотиржам, Пиширар кўмма кулча. Қ. Муҳаммадий.
КЎММА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘MMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўмма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар