кўндаланг
билан улашинг
Узунасига қараб эмас, балки энига қараб жойлашган, эни бўйлаб кетган.
-
Ўғлим иккаламиз кўча ўртасида кўндаланг туриб қолган машина томон илдам юрдик. Ёшлик
-
Ёнғоқдан эътиборан сойга тушгунча кўндаланг эгатли алоҳида тахта бошланади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Вагон ўртасида кўндаланг қўйилган тахтада тўрт киши домино ўйнамоқда. И. Раҳим, Чин муҳаббат
кўндаланг сўзи қатнашган жумлалар:
Кўндаланг бўлмоқ (ёки турмоқ)
-
Намозгарда у ёнидаги алп йигитлари билан Йўлдош мусофир деган деҳқоннинг эшигида кўндаланг бўлди. С. Сиёев, Аваз
-
Лекин ҳозир сабаб қидирадиган пайт эмас. Унинг олдида катта масъулият кўндаланг турибди. И. Раҳим. Чин муҳаббат;
-
Подшонинг амрига ким кўндаланг бўла олади?! Ҳеч ким! К. Яшин, Ҳамза
-
Тўра ўз таклифининг юрагидаги орзусига кўндаланг бўлганини сезиб, қаеридир жиз этиб кетди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Фармонни амалга оширишга, ким бўлмасин кўндаланг турар экан, суриштириб ўтирилмайди, Сибирга бадарға қилинади. К. Яшин, Ҳамза
КЎНДАЛАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘NDALANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўндаланг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар