кўпиртир
билан улашинг
1. Кўпирмоқ 1 феълининг орттирма нисбати.
-
Бир кружка пивони кўпиртириб қуйишга катта илм, ҳунар керак бўлмаса керак. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи.
-
Йигит гавдаси, қулочи билан сувни кўпиртириб, кучли чайқатди. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Бўрттириб, ошириб гапирмоқ, муболаға қилмоқ.
-
Аслида, бўлиб ўтган воқеа аҳамиятсиз бир гап эди. Бироқ, уни шишириб, кўпиртириб юбориш мумкин. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Кечирасизлар, Абдукарим — раиснинг лаганбардори, роса кўпиртирса керак, деб ўйларсиз С. Аҳмад. Чўл бургути.
кўпиртир сўзи қатнашган жумлалар:
Оғиз кўпиртирмоқ
-
Унинг хушмуомалалиги, дилкашлиги тўғрисида оғиз кўпиртириб гапирди. П. Турсун, Ўқитувчи;
-
Механизация тарафдори бўлиб, мажлисларда оғиз кўпиртирадиган акамларни мендан кўра яхшироқ биласизлар. Н. Сафаров, Катта карвон йўлда
КЎПИРТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘PIRTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўпиртир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар