кўпик
билан улашинг
1. Маълум сабабларга кўра суюқликларда ҳосил бўладиган майда пуфакчалардан иборат масса.
-
Сув кўпиги. Пиво кўпиги.
-
[Сой] Ўз йўлида учраган ҳайбатли тошларга зарб билан урилиб, чақмоқ чаққандай, қирғоққа ҳалқа-ҳалқа кўпик сочмоқда. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
[Элмуроднинг:] Шояд Йўлдош билан бир қисмга тушсам, дардлашиб юрар эдик, деган умиди ҳам совун кўпигидай тез ўчди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Одам ёки ҳайвоннинг майда-майда пуфакчали сўлаги.
-
Комиссар, оғзидан кўпик келиб, пол устида чўзилиб ётарди. М. Муҳамедов, Кичик гарнизон
-
[Ҳўкиз] Ўрнидан қўзғала олмай, оғзидан оқ кўпик оқизиб, кўзлари олайиб, бўкириб ётибди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. кўчма Маъносиз, қуруқ нарса ҳақида.
-
Ҳазрат шайхнинг бу кўпик сўзларига бир илжайиб қўйди-ю, яна унга сўз қотди. К. Яшин, Ҳамза
КЎПИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘PIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўпик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар