Izoh.uz сайтида кунда сўзининг изоҳи ва маънолари

кунда

от

1. Кесилган ёки синган дарахтнинг илдиз томонида қолган остки қисми; тўнка.

  1. Кунда ковламоқ.

  2. Исматҳожи қора мовут чакмонининг бир барини қайириб, яқиндагина кесилган бир терак кундасига келиб ўтирди. Ойдин, Ямоқчи кўчди

  3. У аввал катта кундаларнинг теварагини кетмон билан чопишга бошлади. Ойбек, Танланган асарлар

2. Устида бирор нарсани чопиш, қир-қиш ва шу кабилар учун қилинган махсус ғўла.

  1. Кудунгчининг кундаси. Кундага қўйиб чопмоқ. Болта тушгунча, кунда дам олади. Мақол

  2. Қассоблик қилмоқчи бўлган одам аввало бир қўлини кундага қўяди-ю, болта билан чопади. Агар чопилмаса, қассоблик қилади. П. Турсун, Ўқитувчи

  3. Унинг кўзи айвон устунига суяб қўйилган кунда ва ошпичоққа тушди. С. Нуров, Нарвон

3. махс. Мойжувознинг ўғирсимон таянч ёғочи, ичи ўйилган йўғон ғўла.

  1. Тангадек соя тушмайдиган дарахтсиз ташқари ҳовли ўртасида жувоз кундага ўхшаш қозиқ. Ш. Ризо, Қор ёғди, излар босилди

  2. [Зиғир мойи] бозорда сариқ мойдан икки баробар қиммат-а! Кундадан чиқар-чиқмас, тўйларга олиб кетишаркан. С. Нуров, Нарвон

4. Токнинг тупи, занги.

  1. Чорвоқча катта бўлмаса ҳам, икки туп олча икки кунда узуми, бир-икки туп қизил гул бор экан. А. Қаҳҳор, Ўтмишдан эртаклар

  2. Хомток вақтида кундадан ўсиб чиққан новдалардан 2—3 та энг яхшисини қолдириб, бошқаларини токқайчи билан тагидан олиб ташлаш керак. Газетадан

5. тар. Бандиларнинг оёғига уриладиган (солинадиган) махсус ёғоч асбоб, тахта кишан.

  1. Хатирчилик бандининг бизни озод қиладилар деган сўзига ҳалигача ишонмай турган бандилар ҳам, кишан ва кундаларининг очила бошлаганини кўриб қувонмоқда эдилар. С. Айний, Қуллар

  2. Борса, энаси оёғида кунда, бўйнида, ўлиб ётибди. Муродхон.

рвш. Ҳар куни. Кунда хабар олиб турмоқ.

  1. Боринг, Ўрмонжон акамга ростини айтинг шундай бўлган эди, билмабман денг. Кунда-кунда ўлгандан, бир кунда ўлган яхшироқ. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

  2. Кунда тушганини кунда жўнатиб турибман. С. Аҳмад, Юлдуз


КУНДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KUNDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
99
Сўзнинг тескари ёзилиши
аднук
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
984

кунда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
кунда сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, кунда сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+