кундалик
билан улашинг
1. Ҳар кунги, ҳар бир кунга хос.
-
Газеталардан кундалик ахборотни зўр ташвиш билан кузатиб турган кишиларга ҳали ўзи ҳам тушуна олмаган бу ердаги осойишталик тўғрисида нима деб ёзади? А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
2. Кунда бўлиб турадиган; одатдаги.
-
Лекин ўйлаб қараса, районга деб йўлга чиққанида, кўзига жуда катта кўринган бу ташвиш ҳозир кундалик икир-чикирлар қаторига кириб қолибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Ҳодисалар, кузатишлар ва шу кабилар ёзиб бориладиган журнал, дафтар. Экспедиция кундалиги.
-
Йўлдош, кундаликка ёзиб қўйинг. Битта ош ҳам қарз қилиб қўйдик. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Дадангизнинг китобларини, кундаликларини, мактубларини, хуллас, ёзилган қоғоз борки, беркитиб ташланг. Т. Малик, Иблис девори
4. Ўқувчиларнинг уйга берилган вазифаси ва олган баҳолари ёзиб қўйиладиган дафтари.
-
Уларнинг [ўқувчиларнинг] баҳоси йўқлама ва кундаликка қўйилади. Й. Абдуллаев, Дарс юзасидан баҳони қандай қўйиш керак?
кундалик сўзи қатнашган жумлалар:
Кундалик дафтар
КУНДАЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KUNDALIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кундалик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing