литография
билан улашинг
1. Оҳактош (литографик) тошга релефсиз, литография тоши ёки қалами билан туширилган босма қолип; тошбосма; шундай тошбосмада матн босиш, чоп этиш усули.
-
ХХ аср бошларида литография усулида нашр этилган бир неча баёзларда Қосим девона тахаллусли номаълум шоирнинг яли-ялирадифли ғазали учрайди. ЎТА
2. Шу усулда босилган матн ёки асар.
3. Шундай усулда матн нашр этадиган корхона ёки цех; тошбосмахона.
-
Янги ишлаб чиқариш муносабатларининг маҳсули сифатида литография ва босмахоналар вужудга келди. Газетадан
-
1918 йил 29-мартда Туркистон республикаси Халқ комиссарлари совети Туркистон ўлкасидаги барча литографияларни национализация қилиш тўғрисида декрет қабул қилди. Фан ва турмуш
4. Шу усулда рассомлар томонидан яратиладиган графика асарлари.
ЛИТОГРАФИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LITOGRAFIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
литография сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар