лом
билан улашинг
Араб алифбосидаги Ж -л ҳарфининг номи.
-
Нур ғалтак билан Салим вавақ “лом ни ёзиб, бе ни ўқибди. З. Саид, Ноумид шайтон
лом сўзи қатнашган жумлалар:
Лом демаслик
-
Ишнинг енгил кўчишига севинган она Отабекнинг бу шартига лом демасдан кўнди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
қўриқлар Қизилқумга чегара, қумдан келаётган гармсел экинларни куйдириб юбориши, бутун меҳнат беҳуда кетиши тўғрисида нега лом демайдилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Лом дея олмай қолмоқ
-
[Ҳасаналининг] Бу охирги жумласи Ҳомидни ерга қаратиб, лом дея олмай қолди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Бир ёки ҳар иккала учи ҳам ўткир бўлган узун, ингичкароқ металл асбоб; мисранг.
-
Лом билан ер ўймоқ.
-
Ҳар бири девсифат, бақувват йигитлар эди. Қўлларида гурзи, чўқмор, чўкич, лом, темир пона М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ЛОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар