лол
билан улашинг
Изза бўлиб, хижолатда қолиб, қаттиқ ҳаяжон ва ҳайратдан ёки мағлубиятдан гапиролмай қолган, тили тутилган, мулзам; соқов.
-
Сар-басар ҳасратларинг шарҳ эткали лолдур тилим. Хислат
-
Зайнаб тамом, тамом лол эди. Сўз қотишга у беҳол эди. Ҳ. Олимжон
-
Бир гўзалким, ҳуснидан эл лол эмиш, ҳайрон эмиш. Э. Воҳидов, Муҳаббат
лол сўзи қатнашган жумлалар:
Лол бўлмоқ (ёки қолмоқ)
-
Тили лол бўлди-ю, қолди сўзидан. М. Алавия
-
Лол бўлиб қолган Машарип аканинг лаблари оппоқ оқариб, саратонда титрай бошлади. Мирмуҳсин, Кизил дурралар;
-
Бу асар шу қадар содда, ўнғай, тушунарлики, муаллифнинг мушоҳадаси ва истеъдоди олдида лол қоласан киши. Р. Раҳмон, Халқ профессори
Лол қилмоқ (ёки этмоқ, айламоқ)
-
Бунёд уйғонди дарҳол, Уни лол этди бу ҳол. Ҳ. Олимжон.
ЛОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар