лола
билан улашинг
1. бот. Лоладошлар оиласига мансуб, йирик, чиройли гулли кўп йиллик ўсимлик; манзарали экма гул ва унинг қизил, сариқ ёки тарғил гули.
-
Лола сайли.
-
Тоғда очилиб лола, ер сабза баҳор ўлса. Фурқат
-
Гуллар орасида лолалар қадди-қоматини кўз-кўз қилиб тебранади. Ўзбекистон қўриқлари
-
Лола тердик даста-даста, кеч билан қайтдик шаҳар-Йўлда бир-бир тарқатиб Эркин муҳаббат хайлига. Э. Воҳидов, Муҳаббат
2. кўчма поэт. Лола рангли, қизил, қирмизи.
-
Очилмоқ истаркан лола дудоқлар, Жавдираб кўзларинг нечун ўйноқлар. Уйғун
-
Лола янглиғ оразингни мен кўриб тасвирда, Мубтало бўлмоқлиғим ёзмиш экан тақдирда. Ҳамза
3. Лола (хотин-қизлар исми).
лола сўзи қатнашган жумлалар:
Лола сайли
-
Таклиф этдим тонг билан дилдорни лола сайлига, Бошим осмонларга етди, ёр деганда майлига. Э. Воҳидов, Муҳаббат
ЛОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LOLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар