лунж
билан улашинг
Оғиз даҳлизининг икки ён қисми ва унинг ташқи томони.
-
Болалар лунжларини шишириб, қамиш сурнай чалишар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Хохолашиб турган болалар орқасида чап лунжи қизарган Раҳим пайдо бўлди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Феруз нонни олиб, каттагина тишлади-да, лунжини тўлдириб чайнай бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ранги синиқиб, семиз лунжлари халтадек осилиб қолди. Н. Аминов, Суварак
лунж сўзи қатнашган жумлалар:
Лунжи (ёки лаб-лунжи, қовоқ-лунжи)
-
— Ана йигит-у, ана гап-у, — деди қиз. Райимнинг лунжи осилди, қовоқлари уйилди. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
-
Отамнинг қовоқ-лунжи осилди. Мен бўлсам, нима дейишимни билмай, ерга қараб ўтирдим. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
ЛУНЖ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LUNJ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лунж сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар