луқма
билан улашинг
1. Озгина, бир ютум, бир ошам (оғиздаги) таом.
-
Ўзининг жавоб бериши лозим бўлганлигини сезган Усмон полвон оғзидаги луқмани тез-тез ютиб олади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Ҳосил тагида лаззат, Ошнинг сўнгги луқмаси Қ. Муҳаммадий
2. Бир луқма Умуман, озгина, оз миқдорда.
-
Элмурод қаёққа қарамасин, овқатни кўрар, ҳиди димоғига урар, лекин улардан ўзига қачон бир луқма тегишини билмасди. П. Турсун, Ўқитувчи
луқма сўзи қатнашган жумлалар:
Луқмайи ҳалол
-
Меҳнаткаш халқ дунёда энг азиздир, Луқмайи ҳалол, пешона тер лазиздир. Ҳабибий
-
Гўрсўхта домла оғзидаги луқмани ҳам эплаб ютолмайди. А. Қодирий, Обид кетмон
Биров гапираётганда, унинг гапига жавоб, изоҳ, сўроқ тариқасида бошқа киши томонидан қўшиладиган гап, сўз.
-
Абдураҳмонов луқмаларга эътибор бермади Ўзбекистон қўриқлари
-
Шундай қилиб, кулги, қийқириқ ва ҳар хил луқмалар ости-да беш киши саҳнага чиқди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
луқма сўзи қатнашган жумлалар:
Луқма ташламоқ (ёки солмоқ)
-
— Сен гапирганда, Шербек жим ўтирган эди! — кимдир луқма ташлади. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ўрмонжон луқма солди: — Нима жиҳатдан ярамайди, илми етмайдими? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ЛУҚМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LUQMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
луқма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар