Izoh.uz сайтида маъқул сўзининг изоҳи ва маънолари

маъқул

сф

1. Талаб-истакка тўғри келадиган; мақбул.

  1. Маъқул иш. Маъқул гап. Маъқул фикр.

  2. Комплекс лойиҳалар ҳозир сероб. Маъқулини танлайсиз, қураверасиз. Ўзбекистон қўриқлари

  3. Низомиддинов ишни бир ёқлама олиб боряпти. Шу одамнинг иши менга унчалик маъқул эмас. С. Аҳмад, Ҳукм

2. (кесим вазифасида ёки таркибида) Яхши, дуруст.

  1. Ёки ўзини кўрмасдан, ғойибона севиб юрганим маъқулмикан? Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати

  2. Нонушта қила-ётганимизда, мана бу чўқморни унга айтиб қўйганимиз маъқул. Мирмуҳсин, Меъмор

3. Маъқуллаш, розиликни билдиради: яхши, дуруст, хўп.

  1. Маъқул, маъқул, бой ота, шояд давлатингиз кам бўлмасин! Ойбек, Танланган асарлар

  2. Эрта билан йўлга чиқайлик. — Маъқул, — деди Меъмор. Мирмуҳсин, Меъмор

4. Гап-сўзни қайтармайдиган; ювош.

  1. Башорат хола қаршисида опасини хуноб қиладиган енгилтак Олимжон эмас, балки оғир табиатли, мўмин, маъқул ва эс-ҳушли, бутунлай бошқа бир бола тургандай эди. А. Мираҳмедов, Кулган чечаклар

маъқул сўзи қатнашган жумлалар:

Маъқул бўлмоқ (ёки келмоқ, тушмоқ)

Мақбул деб қабул қилмоқ.
  1. Гапим икковига ҳам маъқул бўлди, шекилли у ёғи кўнгилдагидек бўлди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати

  2. Бу гап залда ўтирганларга ҳам маъқул тушди. Ёшлик

  3. Каромат хола, ҳатто бирор нарса ўзига ҳаддан ташқари маъқул келса ҳам, ўша нарсани қарғаб-қарғаб мақтарди. Ю. Шомансур, Қора марварид

Маъқул қилмоқ

Маъқул деб тан олдирмоқ; маъқуллатмоқ.
  1. У дўстларига тунов кунги шеърини маъқул қила олганига қувонарди. С. Сиёев, Ёруғлик


МАЪҚУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

MAʼQUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1231
Сўзнинг тескари ёзилиши
луқъам
Ҳарфлар сони
6
Кўришлар сони
256

маъқул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
маъқул сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, маъқул сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+