маърака
билан улашинг
1. дин. Мотам маросимларининг йиғиндиси ва уларнинг ҳар бири.
-
Гулсумбиби қизининг бутун маъракасини ўтказгандан кейин, қабрга ҳайдасалар ҳам дадил боришга тайёрлигини сўзлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Собир Одил буванинг маъракаларига ўзи бош бўлди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
2. Тўй, томоша ва шу кабилар муносабати билан бўладиган йиғин, маросим.
-
Шу-шу бўлди-ю, Норбувининг мартабаси ошиб, ҳар бир маърака унинг маслаҳатисиз бўлмайдиган бўлиб қолди. Ҳ. Шамс, Душман
3. Жанг майдони; жанг.
-
Маърака —мардники. Мақол
4. кўчма Сиёсий ёки хўжалик аҳамиятига эга бўлган бирор ишни амалга ошириш учун ўтказиладиган ялпи ҳаракат; кампания,
-
Терим маъракаси бошланган кунларданоқ Олимжон оғизга тушиб қолди. Ҳ. Назир, Қанотлар
-
Шундан кейин колхозлаштириш маъракасига оид масалаларни муҳокама қилишди. Ҳ. Шамс, Душман
МАЪРАКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAʼRAKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маърака сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар