мард
билан улашинг
1. Қўрқишни билмайдиган; қўрқмас, ботир, жасур.
-
Тантибойвачча бобиллади: — Дев пойлаган тилсимдан уни қайси мард олиб кетади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мард кишидан ўлим ҳам қўрқади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Эр кишига хос ижобий фазилатларга эга, айтганининг устидан чиқадиган, танти, ҳотам.
-
Ваъдага вафо қилмоқ — мардларга хос фазилат. Ғайратий
-
Мард бўлсангиз, буни бўйнингизга олинг. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Мард одам имзосини очиқ қўяди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Қизим, аканг мард йигит эди, номусли йигит эди. Номус билан, мардлик билан ўлди. Ойбек, Танланган асарлар
3. сўзлашув тили Умуман, бирор ишни қила оладиган, бирор иш қўлидан келадиган киши.
-
Буларга ўз вақтида иссиқ чой дамлаб бериб турадиган марднинг ўзи йўқ. Ойдин, Бечора
-
Дутор қўлма-қўл бўлди, лекин уни, номига бўлса-да, тинғиллатадиган мард топилмади. Муштум
мард сўзи қатнашган жумлалар:
Марди майдон
-
Ташлагил қадам олға, ўзни марди майдон қил. Қонталаб фашистларнинг икки дийдасин қон қил. Ғайратий
МАРД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MARD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мард сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар