мадҳия
билан улашинг
1. китобий Бирор шахс, нарса, воқеани мақтаб ёзилган, ўқилган шеър ёки нутқ; мадҳ, мақтов.
-
[Комил Нурматга:] Ғалабага марсия эмас, мадҳия муносиб. Уйғун, Ҳаёт қўшиғи
-
Кунларни китоб сотиш, бўш вақтларни ўзи таниган ва танимаган масъул ходимларга шеърий мадҳиялар ёзиш ва бу мадҳияларни учраган одамга ўқиб бериш билан ўтказа бўлмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Шон-шуҳрат орзусида ёнган телба ҳоким эса бу мадҳиялардан бадтар шишарди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
2. Тантанали қўшиқ; давлат ёки сиёсий синф бирлигининг аломати бўлган тантанали шеърий-мусиқий асар.
3. Мадҳия (хотин-қизлар исми).
МАДҲИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MADHIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
МАДҲИЯ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан МАДҲИЯ сўзига берилган маънолар
мадҳия сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
мадҳия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing