мажлис
билан улашинг
1. Ташкилот, кор-хона ёки идора аъзоларининг бирор масала муҳокамасига бағишланган йиғилиши ва унинг иштирокчилари.
-
Очиқ мажлис. Ёпиқ мажлис. Партия мажлиси. Мажлис ўтказмоқ. Мажлис қилмоқ.
-
Бу масалани ота-оналар мажлисида муҳокама қилиш керак. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. эскирган Тўй, зиёфат ёки бошқа муносабат билан уюштирилган ўтириш ва шу ўтириш қатнашчилари.
-
Мажлис Зиё шоҳичининг уйида Отабекнинг меҳмондорчилиги учун йиғилган. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Юсуфбек ҳожи кўтарилиб, Қамбар шарбатдорга қаради ва мажлисни ер остидан кузатиб чиқиб, яна жим қолди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Баъзи шарқ давлатларида (масалан, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Эронда) қонун чиқарувчи орган (парламент); ҳукумат ҳайъати.
мажлис сўзи қатнашган жумлалар:
Қиз(лар) мажлиси
-
Уйда, Кумушбибининг тоғасининг уйи-да, қизлар мажлиси, гуллар мажлиси. А. Қодирий, Ўтган кунлар
МАЖЛИС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAJLIS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мажлис сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар