макон
билан улашинг
1. Вақтнинг муайян лаҳзасида оламни ташкил этган нуқталарнинг ўзаро жойлашиш тартибини акс эттирувчи, материянинг масофа ва ҳажм билан белгиланадиган асосий объектив яшаш шаклларидан бири.
2. Тураржой, яшаш жойи; маскан, ватан.
-
Бирга-бирга маконима борайлик, Сендайин мискиннинг кўнглин олайлик. Ширин билан Шакар
-
Умрим бино бўлди Озарбайжонда, Кечди болалигим у гул маконда. М. Шайхзода.
-
Улар [уч оғайни ботирлар] тушган тўқайнинг нариги томонида бир шернинг макони бор эди. Эртаклар
-
Отагинангнинг чайласига юр. Сен кетгандан бери маконим шу ер. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Бирор нарса тўпланган ёки кўп бўлган жой; кон.
-
Кампирнинг миш-мишларига кўра, ажина ва алвастилар макони бўлган бу овлоқ жой обод бир сайилгоҳ бўлиб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бағринг кенг, еринг олтин, оромбахш, гўзал, обод, Бағрингни, орзуйим бор, куйларга макон этсам. Т. Тула.
макон сўзи қатнашган жумлалар:
Макон қилмоқ (ёки этмоқ, топмоқ, тутмоқ)
-
Сен бечора, нотавон кимса — макон қилдинг гуллар юртини. Ш, Раҳмон
-
Турмуш остонасин ҳатлаб ўтдилар, Севги қўрғонида макон этдилар. М. Алавия.
-
Макон тутсам энди қаерда, Қаён бошлар эса иқболим. Э. Воҳидов.
МАКОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAKON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
макон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар