манзил
билан улашинг
1. Сафарда, йўлда тўхтаб ўтиладиган, қўниб туриладиган ёки етиб бориш мўлжалланган жой.
-
Бир неча минутдан кейин қиз билан йигит манзилга яқинлашдилар. С. Айний, Дохунда
-
Шаҳристонга ҳозиргина кириб келдим. Тунамоққа манзил истайман. Қ. Мирзо, Олам гўзал
2. кўчма. Кураш, ҳаракат натижасида эришилиши мўлжалланган марра.
-
Манзилга яқинлашган сари, сезгимиз ўткир, қиличимиз кескир бўлиши лозим. Уйғун, Навбаҳор
3. Йўлнинг бир тўхташ жойидан иккинчи бир тўхташ жойигача бўлган масофа.
-
Бир манзил, икки манзил йўл юриб бораётир эди, олдидан бир кампир чиқди. Равшан
4. Тураржой, истиқоматгоҳ.
-
Бирдан пастдан, тоғ қазувчилар манзилидан шодиёна қичқириқлар кўтарилди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.
МАНЗИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MANZIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
МАНЗИЛ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан МАНЗИЛ сўзига берилган маънолар
манзил сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
манзил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing