маст
билан улашинг
1. Ичкилик ёки наша, қорадори ва шу кабилар таъсирида кайф қилган, кайфи бор.
-
Маст одам. Бир мастга тегма, бир — жиннига. Мақол
-
Тантибойвачча анчагина маст бўлиб, оғзига келганини валдирашга бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳозиргина кулиб турган маст Комил бирдан ҳўнграб йиғлаб юборди-да, тили гапга келмай ғўлдиради. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Жинс жиҳатидан уйғонган; куйиккан.
-
Девсифат киши., маст бўлган туядай, оғиз кўпиртиб келар эди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.
3. кўчма Қаттиқ таъсирланиб, завқланиб кайф қилган, нашъага чўмган.
-
Йигит шифтга қараб ётганича, ширин орзуларга маст бўлди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
У қўшиқ куйлади ёр шаънига маст, Шўхчан шеърлар айтди севги номидан. А. Орипов
МАСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маст сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар