маза
билан улашинг
1. Нарсаларнинг таъм-лаззат билиш аъзоларига таъсир этиб, сезги уйғотиш хусусияти; таъм, лаззат.
-
Нордон маза. Олманинг мазаси. Мазасини тотиб кўрмоқ.
-
Узи ширин, тўқлигина, мазаси ҳам тотлигина (топишмоқ: шафтоли).
2. Қаноат ҳисси, руҳий завқ, лаззат, роҳат.
-
Мунчалик мазани топа олмайди Уйқуда тамшанган чақалоқлар ҳам. Ғ. Ғулом
3. сифатдош Мазали, ширин.
-
Жаркоп, шавла, кичири — Бири-биридан маза. Холам қўли гул тоза. Қ. Муҳаммадий
4. ундов сўз Қониқиш, роҳат ҳиссини билдиради.
-
— Эҳ, маза, маза! — деб Попук севинчидан қуёндай диканг-диканг сакради. Ҳ. Назир, Ёнар дарё. Ҳалиги иржайган одамнинг кўнгли чопдими, сўлакайини оқизди: — Мазза! Муштум.
маза сўзи қатнашган жумлалар:
Маза қилмоқ
-
Сиз салқин-да, ғириллаган шабадада кўк чой ичиб, маза қилиб ўтирибсиз! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Мазаси йўқ
-
Овқатнинг мазаси йўқ;
-
Бугун бўлса, овнинг ҳам мазаси йўқ Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ишининг мазаси йўқ, унинг ўз фикрича, эплолмаётган экан. А. Мухтор, Чинор
-
Саводининг мазаси йўқ. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Жуда мазаси йўқ одам;
-
Бугун ишга боролмабди, анча мазаси йўқ.
Мазаси қочмоқ
-
Далада ишнинг мазаси қочди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Шу кунларда мани мазам қочиб қолганини қаранг-а! С. Нуров, Карвон
-
Ейиш-ичишининг мазаси қочган бу йўловчиларга унча илтифот кўрсатишмади. Ёшлик
Мазасига тушунмоқ
-
Сан юборган пулнинг мазасига тушундими, бўлди, ҳафта-да, ойда пул сўрайверади. Ойбек, Танланган асарлар
Мазасини олмоқ ёки мазасини қочирмоқ
-
Исамат отанинг бу гапи ҳам, чойхўрларнинг маъқулловчи кулгилари ҳам мулла Бердиёрнинг мазасини олди. Муштум
МАЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар