маъюс
билан улашинг
1. китобий Ноумид, тушкун ҳолатли; тушкун.
-
[Отабек:] Бу ерда сўзимни эшитувчи биров ҳам бўлмади, бўлсалар ҳам, сенинг арзингни шу хонлар ижро қиладими? деб, мени маъюс қилдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қиз умид билан кўтарган бошчасини яна ёстиққа қўйди. Нон илинжида чақнаган йирик кўзлари маъюс юмилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. Эзилган, ғамгин ҳолатли; хомуш.
-
Унинг маъюс чеҳрасига қараб туриб, Жавлон бадтар эзилиб кетди. Л. Тожиева, Меҳрим сизга, одамлар
-
Катта-кичик, ёш-қари эркак-аёллар оқими кўнгилдан йиғлар, уларнинг кўз ёшларини маъюс эгилган бошлари ифода қилар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ўйларимда толган ўйчан тол Маъюсгина эгмиш бошини. Ҳ. Абдуназар, Анжир гули
-
Қишлоқ чоллари мурдалар қошига аста қадам ташлаб келишди-да, тиз чўкиб, маъюс ҳолда анча сукут қилишди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
МАЪЮС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAʼYUS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маъюс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар