мил
билан улашинг
1. Милтиқ, тўппонча каби отиш қуролларининг ўқ отилиб чиқадиган найсимон қисми.
-
Меҳмонхонанинг қатор уч эшиги милтиқ мили сиғарлик ўлчакда бир неча жойдан тешилди. С. Айний, Қуллар
2. Баъзи асбоб ёки нарсаларнинг найсимон қисми.
-
Солиҳбой атрофга олазарак назар ташлаб, чилим милининг учини ушлаб чекади, ўзи эса Жамиладан кўзини узмайди. Ф. Жўраев, Обид Жалилов
Турли ўлчов ва назорат асбобларининг ўз ўқи атрофида айланиб, ўлчанаётган нарса миқсорини кўрсатувчи бош қисми, ясси ва учли қисми.
-
Соат мили. Компас мили,
-
Рўпарадаги юмалоқ тарози сиферблати устидаги мили ҳаракатга келди. С. Анорбоев, Йўлда йўлдош бўлганлар
-
дарвозанинг пештоқидаги электр соатнинг миллари нол-нолни кўрсатиб турарди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
к. Миля.
-
Тоғлар, океанлар, миллар ошди у. А. Мухтор
Учи ингичка, кескир темир асбоб (тарихда: қиздириб, киши кўзини кўр қилиш учун ишлатилган).
-
Бобур дарвозадан кирсин, кейин туттириб, кўзига мил торттирмоқ керак. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Ўсма, сурма қўйиш учун ишлатиладиган асбоб, сурмачўп.
-
Қошингнинг қоралиги милданмиди, Белингнинг нозиклиги қилданмиди? М. Алавия, Халқ қўшиқлари
МИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар