момақай
билан улашинг
1. Сариқ тўпгулли, шамолда учиб кетадиган тўзғоқ уруғли ўт; қоқиўт.
-
Эрта баҳор Ёрқиной кўк териб юрарди. У ён-бу ёнга эланиб, отқулоқ, исмалоқ, момақаймоқ қидирарди. Р. Раҳмонов, Меҳр кўзда
-
У худди биздаги момақаймоқ ёки бўта-кўзга ўхшайди. Газетадан
2. кўчма Юз, бадан тузилиши бўлиқ ва ёқимли кўринишга эга (аёлларга нисбатан).
-
У момақаймоқ хотинига ҳам қиё боқмасди. Мирмуҳсин, Умид
-
Олчинбекнинг таърифига қараганда, Зубайдахон тенги йўқ момақаймоқ, офатижон эмиш. К. Яшин, Ҳамза
МОМАҚАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOMAQAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
момақай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар