момиқ
билан улашинг
1. Пахтага ишлов бериш жараёнида толаси ажратиб олинган чигитда қоладиган калта толадан тайёрланадиган майин пахта.
-
Пахтанинг момиғини аскар болаларнинг ярасига босишибди. Ёшлик
-
Собира опа кўзгу олдида бир тутам момиқ пахта билан юз-кўзларини артаётган қизига қараб уриша кетди. М. Хайруллаев, Тилла маржой
2. Умуман, очилган, терилган пахта.
-
Ҳо-зир чевар қўллар ҳам, машина бункерлари ҳам лўппак момиқларни мириқиб қамрайдиган дамлар. Газетадан
-
Чаноқларда кўпириб турган оппоқ момиқлар қуёшнинг заррин нурида мисоли олмосдек товланади. Газетадан
3. Юмшоқ юнг, тивит.
-
Назокат қоракўл ёқали пальто, момиқ рўмол ўраб олган. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
4. кўчма Пахтадай оппоқ, юмшоқ, луппи, момиқдай.
-
Йигитали тортинг деган маънода Лаълининг билакларидан ушлади. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Гуппа-гуппа ёғар эди момиқ қор. Ж. Жабборов
МОМИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOMIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
момиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар