монанд
билан улашинг
1. китобий 1 айн. ўхшаш.
-
Ўлкамиз жаннатга монанд. Ғ. Ғулом
-
Мисоли йўқ латофатда мулойим гул баданларда, Такаллум қилсалар монанди йўқ ширин суханларда. Ҳабибий
2. Мос, мувофиқ.
-
Бригада аъзоларидан яна бири исми жисмига монанд Барно Ҳожиевадир. Ф. Нуруллаев, Бўз йигит
-
Ориф отанинг ўзини ёш йигитлардек тутиб, гапга монанд муқом қилишларидан кулишарди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
3. {б.к. с. билан) кўм. взф. Ўхшатиш, қиёс билдиради; каби, ўхшаб.
-
Қотиллик ҳам қилай майли Отелло монанд. А. Орипов, Йиллар армони
-
Бири юлдуз монанд, бири ой монанд, Келур устозларим чақнаб, ярақлаб. Миртемир, Ўйлар
МОНАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MONAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
монанд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар