мужмал
билан улашинг
1. Тушуниб бўлмайдиган, ноаниқ, муҳмал, дудмол.
-
Мужмал гап. Мужмал жавоб.
-
Газетанинг 14-феврал сонида Мусобақа ғолиби сарлавҳали хабар босилди. Унда шундай мужмал сатрлар бор Газетадан
2. Иш, гап, масала кабиларни шартта ҳал қилмайдиган, тайинли фикр билдирмайдиган; ланж.
-
Баъзи раислар жуда мужмал бўлади. Қўрқоқлигидан ишни пайсалга солади. Ж. Шарипов, Саодат
-
Пайғомов бунақа мужмал одатларни ёқтирмас, шу сабабли Нусратбекка бошқа қарамади. С. Нуров, Нарвон
3. с.т. Мажмағил, нимжон.
-
аллақандай нотавон мажақланган чумчуқдай мужмал бир нарсага ўхшарди. К. Яшин, Ҳамза
МУЖМАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUJMAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мужмал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар