юбор
билан улашинг
1. Нарса ёки кимсани бирор томонга ёки жойга йўлламоқ, жўнатмоқ.
-
Хат юбормоқ. Совға юбормоқ. Пул юбормоқ. Вакил юбормоқ. Беморни касалхонага юбормоқ.
-
Сиз, шаҳаншоҳ, ўша соати музаффарни тайин айлаб, биз қулларига хабар юборсалар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Шоҳрух вилоят-у ўлкаларга кўпроқ ўз ўғилларини юборди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Қуймоқ, киритмоқ.
-
Врач беморнинг венасига дори юборди.
3. кўм. фл. взф. (и)б шаклли етакчи феъл билан қўлланиб, ҳаракатнинг тугал, кучли тарзда, қўққисдан бажарилиши каби маъноларни билдиради.
-
Қизитиб юборди. Қичқириб юборди. Қўрқитиб юборди. Йиқитиб юборди. Унутиб юборди.
юбор сўзи қатнашган жумлалар:
Жаҳаннамга юбормоқ
-
— Пашша талаяптими, ҳозир ҳаммасини жаҳаннамга юборамиз, қорачам! — пашшаларни эзиб давом этди Жўра. Ойбек, Танланган асарлар
ЮБОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUBOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юбор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар