ёшлик
билан улашинг
1. Ёш эканлик; ёш бўлган пайт, давр.
-
Аҳмад олти ёшлигида ота-онасидан жудо бўлди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
У ёшлигида ихтисослашган физика-математика мактабида ўқиди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
2. Ўсмирлик, навқиронлик.
-
Ёшлик чоғлари.
-
Робия ҳам абадий йўқолган беғубор ёшлигига куюниб йиғламоқда эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Ёшлигим, куч билан тўлган ёшлигим, Яшноқ давримизга йўлдошлигим. С. Абдулла
3. Ёшларга хос хатти-ҳаракат, хусусият.
-
Ёшлик ғурури.
-
Ёшлик шижоатига кенг йўл бериш лозим. Газетадан
-
Ўрта бўйли, хуш-қомат вужудидан ёшлик кучи ва ғайрати ёғилиб турган қоп-қора жувон отда йўл бўйида турар, Акрамжон ўз отининг айилини қайта боғламоқда эди. А. Қаҳҳор, Минг бир жон
-
Кўзларида ёшлик шўхлиги чақнаб турган Шербек ҳадегандай бош қимирлатди. С. Анорбоев, Оқсой
ёшлик сўзи қатнашган жумлалар:
Ёшлик қилмоқ
-
Ёшлик қилиб, болалар уйидан қочдим. С. Кароматов, Тоғ гўзали
-
Трест бошлиғи ҳайҳайлаб, унга ёпишди: — Ёшлик қилманг, ўғлим, шайтонга ҳайф беринг. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ЁШЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOSHLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёшлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар