мусаффо
билан улашинг
1. китобий Жуда ҳам соф, беғубор.
-
Мусаффо осмон. Мусаффо сув.
-
Яқингинада шивалаб ўтган ёмғирдан кейин ҳаво мусаффо. С. Анорбоев, Оқсой
-
Тошкент қадимдан серқуёш, мусаффо ҳаволи, серсув, унумдор тупроқли шаҳар сифатида шуҳрат қозонган. Саодат
2. кўчма Тоза, пок.
-
[Қундуз:] Навоийданми? [Гули:] Ҳа, менга битибдур. [Қундуз:] Мусаффо ишқини изҳор этибдур. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Энг маҳрам дўстингиз — сизнинг мусаффо қалбингиздир. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
мусаффо сўзи қатнашган жумлалар:
Мусаффо бўлмоқ
-
Осмондаги булутлар тарқаб, ҳаво мусаффо бўлди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Шаҳримизнинг кумуш камарлари — канал ва анҳорлари доим мусаффо бўлсин. Газетадан;
-
Йўқ, мусаффо бўлиб соғайганингиздан сўнг, ўшанда ҳам докторларнинг рухсати билан. К. Яшин, Ҳамза
МУСАФФО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUSAFFO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мусаффо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар