мусиқа
билан улашинг
1. Инсон ҳиссий кечинмалари, фикрлари, тасаввур доирасини мусиқий товуш (тон, нағма)лар изчиллиги ёки мажмуи воситасида акс эттирувчи санъат тури.
-
Ҳинд мусиқаси.
-
Ибн Сино шарқда санъат назариётчиси, айниқса, мусиқа илмининг билимдони сифатида тез-тез тилга олинади. Гулистон
-
Ўзбек мусиқаси ва қўшиқчилиги тарихида очилмаган қўриқ — эстрада санъати эди. Газетадан.
2. Шу санъатнинг чолғу билан ижро этиладиган асари; куй.
-
Машшоқлар дарҳол Хон чиқар дейиладиган тантанавор мусиқани бошладилар. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Салқин ҳовлидан майин, латиф мусиқа ва қўшиқ эшитилар эди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб
3. кўчма Ёқимли, оҳангдор овоз(лар).
-
Чирилдоқларнинг майин мусиқаси ҳамма ёқни тўлдирган, гўё кечанинг ўзи куйлайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Уларнинг оппоқ, кўркам гуллари қуёш нурида жуда нафис товланар, сонсиз арилар ва баҳор қўнғизлари гуллар орасида учишиб, ажиб мусиқа тарқатарди. Ойбек, Танланган асарлар
МУСИҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUSIQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мусиқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар