мурғак
билан улашинг
1. Янги униб чиққан, ҳали қувватга кирмаган, нозик-ниҳол (ўсимлик, новда, барг ва шу кабилар ҳақида).
-
Мурғак ғўза. Мурғак новда. Мурғак барг.
-
Муаттар ҳидларга бурканган баҳор Мурғак куртакларга лабларин қўйди. Х. Расул
2. Ҳали суяги қотмаган, ўзини тутиб олмаган, нимжон (одам ва жониворлар боласи ҳақида).
-
Фақат қўзилар, кечагина кўз очиб, ёруғ дунёни кўрган мурғак жониворларгина бу даҳшатдан бехабар эди. Й. Муқимов, Қизилқум паҳлавони
-
Хирург Аҳрор Раҳматиллаев дадиллик кўрсатди: ғоят масъулиятли бўлса ҳам, тўрт ойлик мурғак чақалоқни операция қилди. Ж. Кўчиев, Жонкуяр хирург
3. кўчма Ҳали етилмаган, энди юзага келган.
-
Негадир бир варақ хат ичида уларнинг мурғак севгиларига доир бир оғиз ҳам гап йўқ эди. Мирмуҳсин, Умид
-
Шеъринг мурғак, лекин дилинг соз, Нафасингда, дедингиз, ўт бор. Зулфия
МУРҒАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MURG‘AK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мурғак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар