мушоҳада
билан улашинг
1. Кузатиш, кўз билан кўриб текшириш.
-
Канизак аксари йўл бўйидаги ғўзалардан баъзилари шохлаб кетиши тўғрисидаги ўзининг мушоҳадаларини батафсил сўзлаб берди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Фикр юритиш, ўйлаш.
-
у эса тинчиб, бус-бутун мутолаа ва мушоҳада дарёсига шўнғийди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
-
Бадиий асарни таҳлил этиш, албатта, олимдан кенг мушоҳадани талаб этади. Фан ва турмуш
мушоҳада сўзи қатнашган жумлалар:
Мушоҳада қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Хатни очар экан, Ҳомиднинг юзида қувонч аралаш бир жиддият мушоҳада этилар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар;
-
Биз бу ғазал мусаннифини тутиб ғазал зимнидаги сўзларни мушоҳада қилиб кўрмоғимиз мақбулдир. С. Сиёев, Аваз
-
Содир бўлган вазиятни ҳар ким ўзича мушоҳада этарди. С. Кароматов, Олтин қум
МУШОҲАДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUSHOHADA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мушоҳада сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар